Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчи тарихида бунақаси ҳали бўлмаган. Ғалла экиш мавсуми олдидан кўргазмали семинар ўтказилди

yangiliklar 10-авг, 17:169 512
Маълумки, дон –халқимиз ризқ-рўзи, фаровонлик омили саналади. Халқимиз нон ва нон маҳулотларини кўп истеъмол қиладиган давлатлар қаторига киради. Ўзбек дастурхонининг бош безаги ҳам нон ҳисобланади. Шу боис мамлакатимизда ғалла етиштириш, ғалла майдонларини озиқлантириш, бу борадаги агротехник тадбирларни кечиктирмай олиб боришга катта эътибор каратилган. 2023 йил ҳосили учун экилиши режалаштирилаётган бошоқли дон экинларини экиш қишлоқ хўжалигидаги долзарб масалалар сирасига кириши ҳам шундан. 
Бугун туманнинг “Охун Бобоев” ММТП ҳудудидаги “Чироқчи кластер” МЧЖга қарашли 6 гектар очиқ майдонда 2023 йил ҳосили учун ғалла уруғи экиш чора-тадбирлари юзасида кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Тадбирда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят Кенгаши раиси Игор Турсунов, туман ҳокими Нодир Эркаев бошчилигида сектор раҳбарлари туман прокурори Баҳодир Худойқулов, туман ИИБ бошлиғ Актамали Бешимқулов, туман ДСИ бошлиғи Ғанишер Карамановлар, қишлоқ хўжалигига алоқадаор ташкилотлар вакиллари, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва механизаторлар ҳамда узоқ йиллар қишлоқ хўжалиги тизимида меҳнат қилган нуроний оқсақоллар иштирок этишди.
Семинарда  янги пневматик ғалла экиш сеялкасининг афзалликлари, қулайликлари хусусан, деҳқон қўл меҳнатини енгиллаштиришга хизмат қилиши, дон экишда сарф-харажаатларнинг қисқариши ҳақида сўз борди. Шунингдек, 2023 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш ишлари вилоятимизда биринчи бўлиб айнан Чироқчи туманида тажриба сифатида бошланганлиги ва бугун ерга сочилган ғалланинг "Землеца" навини экишнинг афзалликлари илмий жиҳатдан семинар иштирокчиларига тушунтириб берилди.
Бундан ташқари, мавсумига тайёргарлик кўриш, сифатли қилиб, конверт усулида ерга ер қўшган ҳолда ер тайёрлаш ва экиш ишларини талаб даражасида амалга ошириш тўғрисида сўз борди. Шунингдек, экилган ғалла майдонларини суғоришдаги мавжуд тартибларни амалга ошириш, дон экиш сеялкалари афзалликлари ҳақида ҳам сўз юритилди. Ғалла экишга киришиш олдидан майдон бошида эҳсон учун қўй сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди.
Маълумот учун, бу йил туманимизда жами 4872 гектар ер майдонига ғалла уруғи экилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 1372 гектари очиқ майдонга, 3500 гектари ғўза орасига экилади.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR