Чироқчи туманида 2025 йил ҳосили учун 5 минг гектар, шундан 1200 гектар очиқ ер майдони, 3800 гектар ғўза қатор орасига кузги бошоқли дон экинларини экиш кўзда тутилган.
Бугун тумандаги “Тўлқин Махмасоатович” фермер хўжалиги ҳудудида ана шу масъулиятли мавсумни уюшқоқлик билан ўтказишга бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ш.Тешаев, вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошлиғи О.Боймиров, туман сектор раҳбарлари, вилоят ва туман қишлоқ хўжалиги мажмуи бошқарма, ташкилотлари мутасаддилари ҳамда фермер хўжаликлари раислари иштирок этдилар.

Семинар аввалида, ғалла экиш бўйича туманда олиб борилаётган ишлар юзасидан соҳа масъулларининг ахбороти тингланди. Сўзга чиққан қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилар томонидан техникаларнинг мавсумга тайёргарлиги, ғалла майдонларига берилаётган минерал ўғитлар, сув йўлларини тартибга келтириш, ғалла экиш ишларини об-ҳавонинг қулай пайтларидан унумли фойдаланиб, қисқа фурсатларда ва сифатли экиб тугаллаш юзасидан зарурий тавсиялар ва кўрсатмалар берилди.
Семинар якунида мавсумни кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди.