Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи Чироқчида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди

yangiliklar 22-дек, 19:059 997
Бугун Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи Шуҳрат Сотволдиев Чироқчи туманига навбатдаги ташрифини амалга оширди. Вилоят ИИБ бошлиғининг туманга уюштирган ташрифи давомида унга туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Эркин Бобоқулов, туман ИИО ФМБ бошлиғи Актамали Бешимқулов ҳамда туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Бахтиёр Усмоновлар ҳамрохлик қилишди.  

Вилоят ИИБ бошлиғи Ш.Сотволдиев туман марказида қад ростлаган  Давлат солиқ инспекцияси биноси атрофи ҳамда ҳовлисини ободонлаштириш шунингдек, Солиқ инспекцияси ёнида шаҳарсозлик намуналарига жавоб бермайдиган кўримсиз маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаларини олиб ташлаш ва ўрнида туман аҳолисига янада қулайлик яратадиган замонавий кўринишдаги давлат хизматлари кўрсатиш шаҳобчаларини ўрнатиш хусусида туман раҳбарларига тегишли тавсиялар берди.

Шу куннинг ўзида кўримсиз маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари олиб чиқиб кетилди ва ҳашар ташкил этилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Май 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR