Чироқчи тумани Ички ишлар бошқармаси Пробация гуруҳи томонидан киритилган, суд ҳукми билан жазо ўтаётган 12 нафар маҳкумларнинг жазосини муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳақидаги тақдимномалари Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди раиси Ашурали Ташев иштирокида туман марказидаги "Ёшлар бизнес маркази" мажлислар залида очиқ суд тартибида кўриб чиқилди.
Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди томонидан ўтказилган очиқ суд мажлиси давомида 12 нафар маҳкумларга нисбатан халқимизга хос инсонпарварлик тамойиллари амалда қўлланилиб, жазони ўташ тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 12 нафари озодликни чеклаш жазосини ўтаётган маҳкумлар ЖКнинг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинди. Шунингдек, сайёр очиқ суд мажлиси давомида 62 нафар маҳкумларнинг турли саволларига суд раиси Ашурали Ташев ва туман прокурори ёрдамчиси Жамшид Мировлар батафсил жавоблар беришди.
Маълумот ўрнида 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 159 нафар шахслар, жумладан, озодликни чеклаш жазосидан 66 нафар, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосидан 7 нафар ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан 79 нафар шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган.
Кечиримлилик, бағрикенглик халқимизга хос фазилат. Давлатимиз томонидан йўлдан адашганларга имкон берилиб, жиноят содир этган шахсларга содир этган жиноятининг ижтимоий хавфлилигини тушуниб етишига, тузалиш йўлига ўтиб, жамиятга нафи тегадиган инсон бўлиб қайтишига кенг имкониятлар яратилмоқда.
✍️Нурбек Усанов,
Чироқчи тумани ИИБ Пробация гуруҳи катта инспектори, майор.