Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Камчиликлар барҳам топди тўпланиб қолган сув чиқариб юборилди

yangiliklar / murojaatlar 23-май, 22:529 524
Ўрганишларда аниқланган ҳар бир муаммонинг ечим топиши одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қилади. Шу мақсадда Фавқулодда вазиятлар Чироқчи тумани бўлими ва туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳамкорлигида аҳоли мурожаатларига асосан туманнинг "Кишмиштепа" ва "Қирғиз" маҳаллаларини ажратиб турган ариққа тўпланиб қолган сув йўли очилиб муаммо бартараф этилди.
Аниқланишича, Эски Анҳор ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли Чироқчи тумани ва Яккабоғ туманини ажратиб турувчи Сандал каналидан кўп миқдорда сув қўйиб юборилиши натижасида туман Ирригация бўлимига қарашли ушбу ариққа келган сув тўпланиб қолган. 
Ариқда сувнинг йиғилиб қолишида эса йиллар давомида сув ўтказувчи ер ости қувирини лойқа босиши ва маҳаллий аҳоли томонидан сув узанига ташланган турли чиқиндилар сабаб бўлган. Ариққа йиғилиб қолган сув эса шу ҳудуддаги 13 та аҳоли ҳонадонларининг қўшимча хўжалик иморатлари асос пойдеворигача кўтарилган. 
Тезкор кўрилган чора-тадбирлар натижасида сув ўтказувчи қувур йўли тозаланиб, тўпланиб қолган сув чиқариб юборилган.

✍️Озодбек Жахбаров,                                              Фавқулодда вазиятлар Чироқчи туман бўлими бўлинма бошлиғи.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR