Президент танқидидан сўнг, ҳоким ёрдамчилари учун ҳалоллик ва коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус курслари жойларда ташкил этилмоқда. Семинарларда коррупцияга қарши курашиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, коррупциянинг олдини олиш механизмлари ва бошқалар таҳлил қилинмоқда.

Куни кеча вилоятимизнинг Ғузор туманида Коррупцияга қараши кураш агентлиги ва Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида ҳоким ёрдамчилари учун "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашишнинг устивор йўналишлари, давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни ва унга қарши курашиш бўйича ижобий хулқни шакллантириш" мавзусида семинар машғулоти ташкил этилди.

Шунингдек, семинарда коррупцияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, корррупциянинг олдини олиш борасида жорий этилаётган янги механизмлар, коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти, давлат хизматчиларининг мол мулки ва даромадларини декларациялаш тизимини жорий этиш, манфаатлар тўқнашувини самарали бошқариш йўналишларида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг вазифалари қаторига давлат хизматига ҳалоллик стандарти («ҳалоллик вакцинаси») жорий этиш, давлат хизматчиларининг даромад ва мол-мулкини декларация қилиш тизимини жорий этиш ва бюджет маблағлари, давлат активларини реализация қилиш ҳамда давлат харидлари соҳасида коррупцияга қарши назорат тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш киради.
Олмос Қобулов,
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш Чироқчи тумани маркази раҳбари.