Ҳалқимизда "Қариси бор - уйнинг париси бор", деган ҳикмат бежизга айтилмаган. Буни Чироқчи туман ҳокими Нодир Эркаев бошчилигида "Янгиқурилиш" маҳалласида умргузоронлик қилаётган, юз билан юзлашган Хушвақт ота Хуррамов хонадонига борганимизда яна бир бор гувоҳи бўлдик.
Туман ҳокимининг юзларидан нур таралиб турган Хушвақт ота билан бўлган суҳбати давомида отахон ўзининг ҳаётий тажрибалари, босиб ўтган умр йўллари ҳақида туман ҳокимига сўзлаб бериб, қишлоқ хўжалиги соҳасида тўплаган тажрибалари билан ўртоқлашди.
-Ҳоким болам, шу кунларимизга минг бора шукроналар бўлсин. Тинч-осойишта юртда умргузаронлик қилиш, фарзандлар камолини кўриш инсон учун чинакам бахт экан. Шукурки, бугун биз ана шундай хотиржамлик ҳукмрон, пок ниятларимиз рўёбга чиқаётган диёрда яшаяпмиз. Мени йўқлаб келибсан болам, бошинг омон бўлсин, менга ўхшаб тўқсондан ошиб юзга киргин, - дейди дуога қўл очган Хушвақт ота Хуррамов.
Дарҳақиқат, хонадонларнинг файзу фариштаси бўлган нуроний отахон ва онахонларга иззат-икром кўрсатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиб, доим хизматларида бўлиб, дуоларини олиш бу бахтдир. Зеро, халқимизда "Олтин олма дуо ол", деган нақл бежиз айтилмаган. Меҳр ила берилган дуони олишга не етсин.