Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бугун юртимизнинг чекка қишлоқларида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Чироқчи тумани марказидан олис "Дурсун" маҳалласида ҳам ҳудди шундай ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу каби бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларда эса чироқчиликларга Мудофаа Вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисим аскарлари яқиндан ёрдам беришмоқда.
Бунёдкорлик ободонлик ишлари давомида уй-жойларнинг том қисмини томёпқич материаллар билан ёпиш, ички ҳамда ташқи қиёфасини ўзгартириш, атрофини девор билан ўраш, оқлаш ва бўёқлаш, йўлларга тош-шағал ётқизиш, янги симёғочлар ўрнатиш, трансформаторларни таъмирлаш, электр узатиш тармоқлари тортиш ва тозалик тадбирларини ташкил этиш орқали хонадонлар ҳамда ҳудудларнинг санитария ва экологик ҳолатини яхшилаш каби ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев бугун бир гуруҳ ҳарбийлар билан учрашиб, уларга ўз миннатдорлигини билдириб, ободонлаштириш ишларида ўз ҳиссасини қўшган аскарларга эзгу-тилаклари битилган китоблар ҳамда эсталик совғалари улашди.
Бугун туманимизнинг "Дурсун" маҳалласида кенг кўламдаги ободонлик-бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Мазкур бунёдкорлик ишларида бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ҳам ҳашарда фаол иштирок этиб, ободонлаштириш ишларига ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.
Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев биз ҳарбий хизматчилар ҳолидан хабар олиб тургани, қилган меҳнатимизни қадрлаб, совға улашганидан жуда хурсандмиз. Бу албатта, кишига ўзгача шижоат бағишлайди, - дейди ҳарбий қисм взвод командири капитан Аъзам Маҳкамов.
Бугун аскарлар учун кундан-кун обод бўлиб, чирой очиб бораётган "Дурсун" маҳалласидаги 17-сонли умумтаълим мактаби ҳовлисида дастурхон ёзилиб, концерт дастури ташкил этилди.
Концерт дастурида маҳаллий санъаткорларимиз томонидан Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ва шўх ашулалар ижро этилди.