Ишонч телефони:

8 (375) 56-22-002

Биз одам савдосига қаршимиз!

yangiliklar 15-июл, 18:499 144
Бугунги кунда аср муаммосига айланган одам савдосига қарши кураш нафақат маҳаллий, балки халқаро даражадаги инсон ҳуқуқ ва эркинларини таъминлашдаги асосий масалалардан биридир. 
Ачинарлиси, ушбу иллатни олдини олишга қаратилган кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари олиб борилишига қарамай, миллионлаб инсонлар одам савдоси қурбонига айланмоқда. Мазкур жиноятнинг ривожланишига сабаб бўлаётган омиллардан бири фуқароларнинг хорижга бориш ва меҳнат қилишнинг тартиб-қоидалари хусусида етарлича маълумотларга эга бўлмаслиги ҳамда фирибгарлар тузоғига илиниб қолишидадир.
Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда ҳам одам савдосини олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида муҳим ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, бугун Чироқчи тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида туманда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ҳамда "Одам савдосига қарши курашиш" мақсадида фуқароларимизнинг хориж давлатларига иш излаб чиқиб кетиши натижасида турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолаётганлиги ёки бўлмаса ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмаслиги натижасида алданиб қолаётганлиги ва  иш ҳақларини олишда турли муммоларга дуч келаётганлиги муҳокама қилинди.
Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси Чироқчи туман бош мутахассиси Б.Халилов, туман ИИБ биринчи ўринбосари Б.Чоршанбиевлар 30 июндан 30 июлгача ўтказилаётган "Ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш" ойлиги доирасида фуқароларнинг хорижга бориш ва меҳнат қилишнинг тартиб-қоидалари хусусида етарлича маълумотларга эга бўлмаслиги ҳамда фирибгарлар тузоғига илиниб қолишини олдини олиш хусусида сўз юритишди.


Б.Халилов,
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси Чироқчи туман бош мутахассиси.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Август 2022    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР