Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Ташаббусли бюджет: ижтимоий муаммоларини жойларда ҳал этишдаги янгича ёндашув

yangiliklar / murojaatlar 20-июл, 13:029 870
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида аҳолини бюджет маблағларини тақсимлаш жараёнига жалб этиш ҳамда аҳоли ва маҳаллий ҳокимият органлари ўртасида конструктив мулоқот ўрнатиш ва очиқ майдончаларни ташкил этиш орқали уларнинг фуқаролик жамияти ҳаётидаги иштирокини фаоллаштиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. 
Бу фуқаролар манфаати ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмлари асосида бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш воситасидир.  Аҳоли Open budget.uz платформаси орқали маҳалласи, аҳоли пункти ва туманидаги у ёки бу ижтимоий муаммони ҳал этиш бўйича ўз таклифларини фаол билдирмоқда.

Чироқчида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида фуқаролар томонидан илгари сурилган ва энг кўп овоз тўплаган 12 та таклифлар ғолиб деб топилган эди.

Амалга ошириш қиймати 10.820 миллиард сўмлик бу таклифлар учун буюртмачи ташкилотларга алоҳида ҳисоб рақами очилиб, тегишли маблағлар ушбу ҳисоб рақамларга ўтказилди. 
Айни кунларда Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги 9 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ички хўжалик йўлларини таъмирлаш ва асфалтлаш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, “Ғаллачи”, “Қизилчовра”, "Жар", "Талоқтепа", "Дўстлик диёри" ва "Кишмиштепа" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги қарийиб 16 километрдан ошиқ ички йўлларни асфальтлаш ишлари амалга оширилмоқда. 

Бундан ташқари, "Қирғиз" маҳалласидаги маънан эскирган ёғоч устунларни темир-бетон устунларга  алмаштириш, электр узатиш тармоқларини таъмирлаш ва янги лойиҳавий трансформатор ўрнатиш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Шунингдек, "Мустакиллик" маҳалласида 1 км 830 метр пиёдалар ва вилосопед йўлакларини қуриш ишлари бошлаб юборилган.
Бугун фуқаролар инфратузилмаларни яхшилаш, йўлларни қуриш, мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлаш ҳамда бошқа ташаббусли лойиҳаларга овоз бериш орқали маҳаллий бюджетнинг бир қисмини тақсимлашда фаол иштирок этишмоқда.

Шундай қилиб, ижтимоий бюджетлаштиришни у орқали жамиятнинг устувор мақсадлари давлат сиёсатини ишлаб чиқиш, айниқса давлат бюджетида ўз аксини яхшироқ топадиган жараён, дейиш мумкин. Бу эса ижтимоий-иқтисодий соҳаларда йиғилиб қолган муаммоларини жойларда ҳал этишдаги янгича ёндашувидир.

Алишер Абдураҳмонов, 
Чироқчи тумани ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR