Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти бўйича семинар ташкил этилди

yangiliklar 23-авг, 14:239 527
Жорий йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат қилаётган 118 минг нафардан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи ва улар фаолиятини ягона қоидалар асосида ҳуқуқий тартибга солувчи “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунни имзолади.
Янги Ўзбекистонда давлат идораларининг халққа хизмат қилишида ижобий бурилиш даври бўлмоқда. "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонуннинг қабул қилиниши ҳам давлат идоралари ходимларининг халқимизга сифатли, самарали хизмат кўрсатиши борасида яна бир муҳим қадам бўлди.
Ривожланган хорижий мамлакатлар давлат бошқарувида кадрлар сиёсатини шакллантиришда давлат хизмати муҳим ўринни эгаллайди. Шу сабабли, давлат бошқарувида олиб бориладиган ислоҳотлар, биринчи навбатда, давлат хизматини тўғри ташкил этиш ва самарали амалга оширишни назарда тутади.
Давлат органларининг фаолият сифати даражаси аҳолининг давлат хизматига нисбатан муносабатини шакллантиради. Давлат номидан фаолият олиб бораётган хизматчига қараб аҳоли томонидан давлат бошқаруви ёки давлат хизмати тизимига баҳо берилади. Шунинг учун ҳам давлат органларига малакали ва масъулиятли кадрларни жалб қилиш, уларнинг малакасини доимий ошириб бориш билан бир қаторда ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни ягона қоидалар асосида ҳуқуқий тартибга солиш муҳим аҳамият касб этади.
Бугун мазкур қонун мазмун-моҳияти бўйича туман ҳокимлиги катта мажлислар залида ўтказилган семинарда тумандаги ташкилот ва корхона раҳбар ходимлари, маҳалла раислари, маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари иштирок этди.
Тарғибот тадбири давомида "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонуннинг мазмун-моҳияти хусусида,  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали масъул ходими Фарҳод Очилов мазкур Қонуннинг мазмун-моҳияти, ходимлар фаолиятида тутадиган ўрни тўғрисида батафсил маълумот берди.
Ўзбекистонда ижро ҳокимияти функцияларини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларидаги давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти билан боғлиқ барча муносабатларни ягона қоидалар асосида тартибга соладиган "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонуннинг қабул қилинганлиги бу борадаги фаолиятни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Маълумот ўрнида, ушбу қонун вазирлик ва идоралар мутахассислари, хорижий экспертлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида тайёрланиб, мазкур қонун 10 та боб ва 64 та моддадан иборат. Бундан буён давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган барча вазирлик ва идораларда ходимларни ишга қабул қилиш, фаолияти самарадорлигини баҳолаш, уларни хизмат поғоналарида ўстириш, рағбатлантириш ёки интизомий жазолаш ва хизматни тугатиш масалаларида ҳар хил ёндашувларга барҳам берилади. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради. Қонун билан давлат фуқаролик хизмати соҳасида ваколатли орган этиб – Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги белгиланди.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR