Куни кеча, туман Маданият марказида туманидаги мавжуд маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари иштирокида "Жахолатга карши маърифат" мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда вилоят ҳокимининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари И.Арзиқулов, вилоят Касаба уюшмаси раиси Б.Джураев, туман ҳокими Н.Эркаевлар иштирок этиб, маҳаллаларда ёшлар етакчилари томонидан олиб борилаётган ишларни муҳокама этишди.
Шунингдек, семинарда сўз олганлар бугун ватанимизда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритиб, ёшлар етакчилари томонидан маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш жараёнларини самарали ташкил этиш орқали ёшларни турли диний оқимлар таъсирига тушуб қолишларини олдини олиш, хорижга ишлаш мақсадида кетган ёшлар тақдири билан қизиқиш, уларни Ватанга қайтариш ва бандлигини таъминлаш ҳамда ёшлар ўртасида ватанпарварликни тарғиб қилувчи турли тадбирлар ташкил этиш орқали уларга мотивация бериш хусусида ўзларининг тавсияларини беришди.
✍️Б.Халилов,
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг Чироқчи туман бош мутахассиси.
✍️Б.Халилов,
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг Чироқчи туман бош мутахассиси.