Чироқчи туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Шавкат Холов туман фуқароларига мурожаат қилди. Инсонпарварлик даъвати билан йўғрилган мурожаатда шундай дейилади:«Бугунги кун барчамиз учун синов. Ана шундай синовли кунларда барчамиз бир-биримизни ҳар қачонгиданда кўпроқ қўллаб-қувватлаб, ёрдамимизга муҳтож кишиларга қўл чўзишимиз, оғирини енгил қилиб, кўмак беришимиз керак.
Куч бирликда! Бугун бир бўлиб, жипслашиб, дунё гарданига тушган дардни енгишимиз шарт.
Туманимизда электр энергиясида узилишлар бўлмаслиги учун туну-кун хизмат қилмоқдамиз.
Афсуски, апрель ойида ёғган қалин қор электр тармоқларида узилишларни юзага келтирди. Шуни билингки, синовли кунларда туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари электр энергиясида узилишлар юз бермаслиги учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилмоқда. Буни ўзингиз ҳам биласиз. Бироқ, электр линиялари муҳофаза зонасига экилган турли дарахтларнинг шохлари электр симларига тегиши натижасида авариялар содир бўлаётганлигини ўзингиз кўриб турибсиз. Ҳурматли истеъмолчилар сиздан шуни илтимос қилиб сўраймизки, муҳофаза зонасида экилган дарахтларнининг шохларини кесиб олинг ва хонадонингиз нурафшонлигини ўзингиз таъминланг.
Бундай шароитда биргаликда ҳаракат қилсак албатта, ҳаммасини енгиб ўтамиз. Шу боис, мен истеъмолчиларга шундай синовли кунларда сабрли бўлиб, ҳолатини тўғри баҳолашларини, электр энергиясида юз бериши мумкин бўлган узилишларни тушунишларини сўраган бўлардим. Синовли кунларда ўзаро ишонч, ҳамжиҳатлик ҳам жуда муҳим.
Шуни билингки, бу кунлар унутилади...