Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Ҳозир одамлар орасида “Чироқчи тажрибаси” деган ибора урфга айланди

--- 13-мар, 16:369 1 379
Хорижда ҳам довруғ таратмоқда, айниқса, бу ҳудуд эртапишар тарвуз
 етиштириш бўйича катта тажриба майдонига айланиб кетди
Бундан 10-15 йиллар аввал Чироқчининг адоқсиз даштларида, айниқса, Кўкдаладай фақат баҳордагина яшил либос кийгувчи изиллаган чўлда деҳқончилик қилиш мумкин, десангиз, биров ишонармиди? Айнан Чироқчи туманида бу эртакнамо орзуни рўёбга чиқариш учун шахсан Президент Шавкат Мирзиёевнинг эътибори, қўллаб-қувватлови улкан аҳамиятга эга бўлди, десак, ҳақиқатни айтган бўламиз.Ҳозир одамлар орасида “Чироқчи тажрибаси” деган ибора урфга айланди. Боиси, кўкдалалик омилкор деҳқонлар юртимиз бозорлари ва хориж расталарига биринчилардан бўлиб тарвуз чиқаришмоқда. “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси эса кўкдалалик деҳқон ёшларнинг орзуси ижобати бўлди десак янглишмаган бўламиз. 
Жорий йилда Чироқчи туманида 14 минг гектарга тарвуз экиш режалаштирилган бўлиб, қўшимча Кўкдала худудида 4 та сектор томонидан ҳар бирига 100 гектардан жами 400 гектар самарасиз фойдаланиб келинаётган лалми ер майдонлари танланиб, уюшмаган ёшлар учун бугунги кунгача қарийиб 100 нафарга яқин ёшларга 1 гектардан ер ажратиб туман ҳокимини қарори чиқариб берилди ва ишлар давом эттирилмоқда. 
Тижорат банкларининг имтиёзли кредит маблағлари эвазига ажратилган ер майдонларида плёнка остига тарвуз экиш учун зарур бўлган плёнка ва уруғ етказиб берилди. Ҳозирда ушбу ер майдонларида экспортбоп тарвузни плёнка остига экиш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу ташаббус доирасида 400 нафар банд бўлмаган ёшлар иш билан таъминланди.Полиз маҳсулотлари етиштириш ҳадисини бугун ўтамайлилик миришкорлардан ўрганаётганлар кам эмас. Деҳқонда барака йўқ деганлари ёлғон эканлигини чироқчиликлар исботлашяпти.  - Илгари нуқул чорвачилик билан шуғулланиб, косамиз оқарган эмас. Чунки биз лалми майдонларда яшаймиз. Ёмғир ёғмаса, далаларимиз тупроққа айланиб қолиб, майда шохли моллар қирилиб кетади. Эртачи полиз ва сабзавот маҳсулотлари экишни бошлаганимиздан сўнг, чўнтагимиз пул кўрди, данғиллама ўйлар қуряпмиз, қўша-қўша машиналар харид қилдик. Ҳосил тайёр бўлгач, қишлоқларда тўйлар бошланиб, кўпкари ва кураш мусобақалари авж олади. Буларнинг бариси ер билан тиллашишнинг ҳадисини олганимиздан, - дейди ёш деҳқонлардан бири.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР