UZ RU
Menyu
» » Қашқадарёда биринчи Чироқчи туманида чигит экиш бошланди

Қашқадарёда биринчи Чироқчи туманида чигит экиш бошланди

Қашқадарёда биринчи Чироқчи туманида чигит экиш бошланди
Ҳар баҳорнинг йилдан йилга фарқи бор. Ўтган йили кўклам бироз совуқ келиб, экин-тикин ишлари 15-20 кун кеч бошланган бўлса, бу йил баҳор илиқ келди. Бободеҳқонларимиз эса ер тобга келганидан фойдаланиб, чигит экиш ишларига уюшқоқлик билан киришдилар.
Чироқчи туманининг "Салим Жураев" ҳудудидаги З.Рахимов бошлиқ “Илғор” фермер хўжалиги даласида ташкил этилган кўргазмали семинарда ҳам чигит экишни қулай муддатларда ўтказиш, уруғни сифатли ундириш, мавжуд экиш, ер тайёрлаш гуруҳлари кучидан самарали фойдаланиш масаласига эътибор қаратилди.

Жорий йилда туманда 7 минг 400 гектар майдонга чигит экиш учун 76 та сеялка, культиватор, ер текислаш, тайёрлаш механизмларини унумли ишлатиш режалаштирилган.

“Илғор” фермер хўжалиги аъзолари баҳорнинг илк кунида туманда, қолаверса вилоятда биринчилардан бўлиб 49 гектар майдонга уруғ қадашни бошлашди. Ҳозирда тумандаги фермер хўжаликларида ҳам ерга уруғ қадаш қизғин бошлаб юборилди.

Семинарда чигит экишда самарали усулларни фаол қўллаш, навларни танлаб, жойлаштиришга масъулият билан ёндашиш зарурлиги айтиб ўтилди. Бу ҳақда Чироқчи тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Самар Серкаев маълум қилди.
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив