Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчида бир оиланинг 5 аъзосида коронавирус аниқланди

--- 07-апр, 09:399 1 227

Чироқчида бир оиланинг 5 аъзосида коронавирус аниқланди


Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан бўлган 14 ёшли беморнинг яна бир опаси ва укасида ҳам касаллик аниқланди. Маълум қилинишича, айни пайтгача Қашқадарёда коронавирус инфекцияси қайд этилган 6 нафар беморнинг аҳволи ўрта оғир даражада. 

Беморларга вилоят юқумли касалликлар шифохонасида тасдиқланган стандарт асосида даво муолажалари олиб борилмоқда. 

Илгари хабар қилинганидек, вилоятда дастлаб чироқчилик 14 ёшли ўсмир мазкур инфекцияни пойтахтда яшайдиган қариндошидан юқтириб олгани қайд этилганди, сўнг унинг 36 ёшли отаси ва 16 ёшли опаси ҳам COVID-19 билан зарарлангани маълум бўлди. 

Маълумотларга кўра кейинги икки бемор ҳам дастлабки бемор билан мулоқотда бўлган 17 ёшли опаси ва 8 ёшли укаси ҳисобланади. 56 ёшли олтинчи бемор эса Чироқчининг бошқа қишлоғидан, у Тошкентдаги фирмада ишлаган. 

Қайд этилишича, вилоят ҳудудида 4872 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 3338 нафари эпидемиологик вазият барқарор бўлмаган давлатлардан келган эди. Уларнинг 125 нафари чет эл фуқароларини ташкил этади.

Ушбу шахсларнинг 2779 нафарида 14 кунлик тиббий кузатув муддати тугалланиб, соғлиғи қониқарли деб топилди. 4 апрель куни махсус муассасалардаги 437 нафар фуқаронинг барчаси карантин тугаганлиги сабабли яшаш манзилига жўнатилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, бугунги кунда вилоят бўйича 1765 нафар фуқаро коронавирусга шубха қилиниб, уй шароитидаги карантинга олинган.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР