Инсонийлик, меҳр-оқибат, беморлар ҳолидан хабар олиш, хайру-эҳсон қилиш, мискинларни йўқлаш халқимизга хос фазилатлардан бири ва қилинган саҳоватнинг ажру-савоби катта. Бирор юртда такрорланмас маҳалла деган табаррук жой бор экан, бу ерда инсонлар улуғланади, азизланади.
Эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинади, қийналган оилага ёрдам қўли чўзилади. Бундай гўзал фазилатларни сингдирган аждодларимизга минг ташаккур.
Янги йил байрами олдидан Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев туман марказидан олис 1-сектор ҳудудидаги "Лангар" ва "Қуруқсой" маҳаллаларида истиқомат қилаётган ёрдамга муҳтож, бемор ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олди.

Сектор раҳбари ташаббуси билан ушбу маҳаллаларда ижтимоий кам таъминланган, ётиб қолган беморлар ҳамда аёллар, ёшлар ва темир дафтарда турувчи фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда фарзандларига қишки уст-бошлар тарқатилди. Зеро, бу каби хайирли ташаббус ортидан қанчадан-қанча инсонлар юзига табассум югурди.