Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Ака сингилдан, сингил укадан, фарзанд онадан кечирим сўради...

yangiliklar / murojaatlar 14-июн, 11:309 166
Одамлар дардини эшитиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш бугун юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бинобарин, айни шу тамойил асосида кўрилаётган чора-тадбирлар, кейинги тўрт-беш йил ичида қишлоғу, хонадонларгача кириб бормоқда. 
Бугун туман ҳокими Нодир Эркаев туман марказидан олис "Араббанди" маҳалласида истиқомат қилаётган нуронийлар билан учрашди. Афсуски, кейинги пайтларда бир қориндан талашиб тушган ака-укалар, опа-сингиллар орасида уй-жой, мол-мулк талашиш оқибатида келишмовчилик, жанжал бўлиб, юз кўрмас бўлиб кетаётгани қулоққа чалинмоқда. Бу жуда хунук ва оғриқли ҳолатдир. Аввало, акасининг ёки укасининг мулкини тортиб олиб, ўзлаштириб олиш гуноҳ бўлса, уларнинг ўртасидаги алоқаларнинг узилиши, аҳилликка дарз етиши ҳам оғир гуноҳдир.

Нуроний ва маҳалла фаоллари билан биргаликда туман ҳокими бир қориндан талашиб тушган оғайнилар ўртасида юзага келаётган тушунмовчиликлар ҳамда келишмовчиликлар сабаби ва уларни келтириб чиқарган омилларни муҳокама қилишди. Учрашув давомида яқин қариндошлар ўртасидаги келишмовчиликларга барҳам берилди. Ака сингилдан, сингил укадан, фарзанд онадан кечирим сўраб, меҳр ришталари қайта боғланди.


P/S: ... Ака-ука, опа-сингиллар... Бир-бирларига чексиз меҳр қўйиб, ўзаро айбу камчиликларини беркитган, сирларининг сирдоши, ғамларининг ғамдоши, қувончу шодлигининг ҳамроҳи ҳамдир. Жамиятда ушбу яқин қондошлар ўртасида турли хил тушунмовчиликлар ҳам бўлиб туради. Иймоним бор деган ака-ука, опа-сингиллар ўзаро алоқаларни узмасинлар, борди-келдиларни йўлга қўйиб, ярашиб, бир-бирларини бағрига боссинлар ҳамда аҳил, иноқ,оқибатли қариндош бўлиб ҳаёт кечирсинлар!



O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Июль 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR