ЧИРОҚЧИЛИК МИРИШКОРЛАР ҒАЛАБА МУБОРАК!!!
Жорий йилда Чироқчида 326 та фермер хўжалиги томонидан 4872 гектар майдонда бошоқли дон экинлари агротехника талаблари даражасида парваришлаганлиги туфайли далаларда мўл ҳосил етиштирилди. Ўрим-йиғим ишларини ўз вақтида бошлаган фермерларимиз жорий йилда белгиланган дон сотиш шартнома режасини ошириб бажарди.
Мавжуд 7 отрядга бириктирилган 14 та ўрим комбайнларининг кучидан унумли фойдаланилди ва туманимиз ғаллакорлари давлатга дон сотиш шартномасини ошириб бажаришди.
Ғаллакорларимиз ғалла қабул қилиш пунктларига жорий йилнинг 25 июнига қардар 11 минг 500 тонна дон топширишиб, бу борадаги режани 100 фоизга уддалашди.
Ҳар гектар майдондан ўртача ҳосилдорлик 36 центнердан ошиқроқни ташкил этди. Жами 326 нафар ғаллачилик билан шуғулланадиган фермер хўжалигининг 212 таси режани ошиғи билан адо этди.
Туманнинг Соҳибкор ҳудудида фаолият олиб бораётган "Тўлқин Мамасоатович" фермер хўжалиги ҳар гектарига 62 центнердан ҳосил кўтариб, белгиланган режани ортиғи билан бажарди. Ўз вақтида бажарилган агротехник тадбирлар натижасида фермер Тўлқин Жўраев ва хўжалик ишчи хизматчилари етмиш тоннадан зиёд дон маҳсулотларини жамғариб қолди. Фермер бой бўлса, халқ бой бўлади деб, шунга айтишадида.
Маълумот ўрнида жорий йилда чироқчилик ғаллакорлар биржага 5 175 тонна бошоқли дон чиқариши режалаштирилган бўлса, 25 июнь ҳолатида 5 380 тонна дон чиқариб, белгиланган режани ортиғи билан бажаришди. Товар сифатида эса 6 325 тонна дон топшириш белгиланган бўлиб, 6 520 тонна ҳосил топширилиб, режа ортиғи билан бажарилди.
Айни пайтда ҳам туманимиз ғаллазорларида ҳосилни йиғиштириб олиш ишлари уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда. Яна, қўшимча 1 500 тоннага яқин ғалла топшириш режалаштирилмоқда, - дейди Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев. Шунингдек, ҳосилдан бўшаган майдонларга экспортбоп такрорий экинларни жойлаштириш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.