Жорий йилда Чироқчида 329 та фермер хўжалиги томонидан 4864 гектар майдонда бошоқли дон экинлари агротехника талаблари даражасида парваришлаганлиги туфайли далаларда мўл ҳосил етиштирилди. Ўрим-йиғим ишларини ўз вақтида бошлаган фермерларимиз жорий йилда белгиланган давлат режасини ошириб бажарди.
Мавжуд 16 отрядга бирик-тирилган 16 та ўрим комбайнларининг кучидан унумли фойдаланилди ва туманимиз ғаллакорлари давлатга дон сотиш йиллик режасини ошириб бажаришди. Ғаллакорларимиз ғалла қабул қилиш пунктларига жорий йилнинг 30 июнига қардар 11 минг 734 тонна дон топширишиб, бу борадаги режани 114 фоизга ошириб уддалашди.

Ҳар гектар майдондан ўртача ҳосидлдорлдик 36 центнердан ошиқроқни ташкил этди. Жами 329 нафар ғаллачилик билан шуғулланадиган фермер хўжалигининг 124 таси режасини ошиғи билан адо этди. Маълумот ўрнида жорий йилда чироқчилик ғаллакорлар биржага 2500 тонна бошоқли дон чиқариши режалаштирилган бўлса, 2790 тонна дон чиқариб, белгиланган режани ортиғи билан бажаришди. Товар сифатида эса 8303 тонна дон топшириш белгиланган бўлиб, 8910 тонна ҳосил топширилди. Шунингдек, ўруғлик режаси 1803 тонна этиб белгиланган бўлса, 1916 тонна бошоқли дон топширилиб, режа ортиғи билан бажарилди.
Айни пайтда ҳам туманимиз ғаллазорларида ҳосилни йиғиштириб олиш ишлари уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда. Яна, қўшимча 1000 тоннага яқин ғалла топшириш режалаштирилмоқда, - дейди Чироқчи тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Зокир Ишалиев. Шунингдек, ҳосилдан бўшаган майдонларга иккинчи экин сифатида озуқабоп экинларни жойлаштириш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда