Президентимиз раислигида мактаб таълимини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бугун Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов туманнинг Ғаллачи маҳалласи, Бойли қишлоғидаги 79-сонли умумтаълим мактабида бўлди.
Туман ҳокими ўқитувчилар билан бўлган суҳбати давомида таълим сифатини ошириш ва ўқувчиларни олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичини кўтариш учун ўз устида янада кўпроқ ишлаши, ёшларни ватанпарвар, билимли ва салоҳиятли қилиб тарбиялашда бор куч ва ғайратини сафарбар қилиши кераклигини таъкидлади.
Шунингдек, мактабларда таълим сифатини ошириш, ўқувчиларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, фан, спорт ва санъат тўгаракларини фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, мактаб директори ва ўқитувчиларга ўзининг тавсияларини берди.
Ўз навбатида туман ҳокими мактаб директори фаолиятини қониқарсиз баҳолаб, давомат кўрсаткичи пастлиги, ўқувчиларни дарс машғулотларига кеч қолиб кириши ва ўқитувчиларнинг дарс машғулотларини ўртамиёна олиб бораётганлиги ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларига етарли даражада эътибор қаратмаганлигини қаттиқ танқид қилди.