Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди

yangiliklar 29-янв, 18:199 391
Жиноят ишлари бўйича Чироқчи тумани суди раиси А.Ташев раислигида очиқ суд мажлиси ўтказилди. Судда туман прокурори катта ёрдамчиси Ш.Абдуллаев, туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи катта инспектори А.Ражабов ҳам иштирок этди.
Суд ишида ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида турган аҳлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазоси тайинланган 5 нафар маҳкумларга туман ИИБ бошлиғи тақдимномасига асосан "инсонпарварлик" тамойили қўлланиб, Жиноят кодексининг 73-моддаси 3-қисмига тегишли бандлари билан суд томонидан тайинланган аҳлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазоси кўриб чиқилиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган маҳкумларнинг жазони ўташи муддатдан илгари шартли озод қилинди. 
Шунингдек, Жиноят Кодексининг 109-моддаси 2-қисми ва 266-моддаси 1-қисми билан айбланаётган икки нафар судланувчиларнинг жиноят иши тарафлар ўзаро ярашганлиги сабабли тугатилди.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Март 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
INTERAKTIV XIZMATLAR