Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчи туманида яна ун уч нафар маҳкум муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод қилинди

yangiliklar 20-янв, 19:459 543

Чироқчи тумани Ички ишлар бошқармаси Пробация гуруҳи томонидан киритилган, суд ҳукми билан жазо ўтаётган 13 нафар маҳкумларнинг жазосини муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳақидаги тақдимномалари Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди раиси Ашурали Ташев иштирокида туман марказидаги "Ватанпарвар ўқув-спорт клуби" биносида очиқ суд тартибида кўриб чиқилди.


Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди томонидан ўтказилган очиқ суд мажлиси давомида маҳкумларга нисбатан халқимизга хос инсонпарварлик тамойиллари амалда қўлланилиб, жазони ўташ тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 13 нафар озодликни чеклаш жазосини ўтаётган маҳкумлар ЖКнинг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Маълумот ўрнида 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 159 нафар шахслар, жумладан, озодликни чеклаш жазосидан 66 нафар, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосидан 7 нафар ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан 79 нафар шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган.

Кечиримлилик, бағрикенглик халқимизга хос фазилат. Давлатимиз томонидан йўлдан адашганларга имкон берилиб, жиноят содир этган шахсларга содир этган жиноятининг ижтимоий хавфлилигини тушуниб етишига, тузалиш йўлига ўтиб, жамиятга нафи тегадиган инсон бўлиб қайтишига кенг имкониятлар яратилмоқда.

✍️Ашурали Ташев,
Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди раиси. 
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR