Чироқчи туманида ўн тўрт нафар маҳкум муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод қилинди
Чироқчи тумани Ички ишлар бошқармаси Пробация гуруҳи томонидан киритилган, суд ҳукми билан жазо ўтаётган 14 нафар маҳкумларнинг жазосини муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳақидаги тақдимномалари Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди раиси Ашурали Ташев ҳамда Чироқчи тумани прокурори ёрдамчиси 3 даражали юрист А.Чуллиев ва туман ИИБ Пробация бўлинмаси бошлиғи майор Н.Усановлар иштирокида туман марказидаги туман Қишлоқ хўжалиги бўлими мажлислар залида очиқ суд тартибида кўриб чиқилди.

Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди томонидан ўтказилган очиқ суд мажлиси давомида 14 нафар маҳкумларга нисбатан халқимизга хос инсонпарварлик тамойиллари амалда қўлланилиб, жазони ўташ тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 14 нафари озодликни чеклаш жазосини ўтаётган маҳкумлар ЖКнинг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинди. Шунингдек, сайёр очиқ суд мажлиси давомида 32 нафар маҳкумларнинг турли саволларига суд раиси Ашурали Ташев ва туман прокурори ёрдамчиси А.Чуллиев ва ИИБ Пробация бўлинмаси бошлиғи майор Н.Усановлар батафсил жавоблар беришди.
Маълумот ўрнида 2021 йилда жами 159 нафар шахслар, жумладан, озодликни чеклаш жазосидан 66 нафар, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосидан 7 нафар ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан 79 нафар шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган. 2022 йилнинг ўтган даври давомида 59 нафар шахслар, жумладан, озодликни чеклаш жазосидан 20 нафар, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосидан 5 нафар ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан 34 нафар шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган.
Кечиримлилик, бағрикенглик халқимизга хос фазилат. Давлатимиз томонидан йўлдан адашганларга имкон берилиб, жиноят содир этган шахсларга содир этган жиноятининг ижтимоий хавфлилигини тушуниб етишига, тузалиш йўлига ўтиб, жамиятга нафи тегадиган инсон бўлиб қайтишига кенг имкониятлар яратилмоқда.
✍️Ашурали Ташев,
Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди раиси.