?Кўприклар азал-азалдан узоқ-яқин ҳудудларни туташтириб, одамларнинг оғирини енгил, манзилини яқин қилиб келган.
?Чироқчи тумани марказидан олис 4-сектор ҳудудидаги "Галабек" маҳалласининг Давтош қишлоғидан оқиб ўтувчи Қумдарё канали устига маҳаллий аҳоли томонидан ҳашар йўли орқали кўприк қурилиши ишлари давом этмоқда. Яқинда ушбу кўприк фойдаланишга топширилади.
Маҳалла фаоли Сайфиддин Жабборовнинг маълум қилишича, маҳалланинг фаол йигитлари Хуршид Нафасов, Комил Тураев ва Шухрат Назаровлар бошчилигида ҳамда Давтош қишлоғининг хориж давлатларида меҳнат қилаётган йигитлари Фурқат Улжаев ва Аслиддин Абдураимовларнинг ташаббуси билан чет давлатларда меҳнат қилаётган йигитлар ҳомийлигида ҳашар йўли билан кўприк қурилмоқда. Унинг қўшимча қилишича, кўприкнинг узунлиги 16 метрни ташкил этса, эни эса 3.5 метрдан иборат. Энг муҳими мазкур кўприк қурилиш архитектура талаблари асосида бунёд этилмоқда.
?Бу эса маҳалла аҳолиси ва меҳмонлар учун анча қулайлик яратиб, транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишига хизмат қилади.