Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

"Даладан дастурхонгача" тамойили Чироқчи тумани бозорларида

yangiliklar 06-июн, 14:309 820

Ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш мақсадида "Чироқчи деҳқон озиқ-овқат бозори" масъулияти чекланган жамиятида "Арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги махсулотлари ярмаркаси" ташкил этилган. 


Бугун Чироқчи тумани прокурори Баҳодир Худойқулов ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими бошлиғи Баҳриддин Нарзуллаевлар туман марказий бозорида ажратилган павилионда ташкил этилган қишлоқ хўжалиги ярмаркаси фаолияти билан танишди.

Ярмаркада арзонлаштирилган нархларда кунлик эҳтиёж махсулотлари харидорларга таклиф этилаётир. Чироқчилик деҳқон ва чорва фермерлари томонидан етиштирилган махсулотлар "Даладан дастурхонгача" тамойили асосида харидорларга етказиб берилмоқда. Бу орқали эса бозорларимизда озиқ-овқат махсулотларининг барқарор нархлари таъминланмоқда.


O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
INTERAKTIV XIZMATLAR