Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддасига асосан Чироқчи туман Мудофаа ишлар бўлими чақирув комиссияси 2023 йил март-апрел ойларида Муддатли харбий хизмат ва Сафарбарлик чақирув резерви хизматига чақириш ва жўнатиш ишларини олиб боради. Шу боис Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрел кунидаги 291-сонли қарори ва Чироқчи тумани Ҳокимининг 2022 йил 16 июл кунидаги 330-4-66-Q/22-сонли “Вилоят ҳокимининг 2022 йил 5 июлдаги “Вилоятда чақирилувчиларни танлаб олиш ишларини ташкил этиш ва уларни махсус қўшин турларига дастлабки саралаб олиш тадбирларини ташкил этиш тўғрисида”ги 539-4-0-Q/22-сон қарори ҳақида”ги қарор ижросини таъминлаш мақсадида, Чироқчи тумани Мудофаа ишлари бўлими Чақирув пунктида танлов ишлари 2022 йил 10 август кунидан бошлаб юборилди, танлов 2023 йил 10 феврал кунига қадар давом этади ва танловда иштирок этмоқчи бўлган чақирилувчилар шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) билан келишлари шарт.
.
Чироқчи туманида мудофаа ишлари бўлимида чақирилувчиларни танлаб олиш, ҳарбий техника мутахассисликлар буйича тайёргарликка жалб этиш ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун танлаб олиш тартиби қуйидагича:
1.УМУМЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ДАРАЖАСИНИ БАҲОЛАШ
- турникда тортилиш
- 100 метрга югуриш
- 3000 метрга югуриш
ЯККА ТАРТИБДАГИ СЎҲБАТ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
Якка тартибда сўҳбат чақирилувчиларнинг ҳарбий техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка ёки муддатли ҳарбий хизматга бориш сабабини, етакчилик фазилатлари ақлий қобилиятини ва бошқа муҳим профессионал хусусиятларини аниқлаш мақсадида умумжисмоний тайёргарлик даражаси танлови натижалари асосида ўтказилади.
Якка тартибда суҳбат якунида Танлов кенгаши аъзолари томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ тавсия расмийлаштирилади. Мазкур тавсия танлов кенгаши аъзолари томонидан имзоланиб, қабул қилинган қарор билан танишганлиги тўғрисида чақирилувчи томонидан ҳам имзоланади.
Танлов тадбирларида шаффофлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида, умумжисмоний тайёргарлик даражасини бахолаш синовлари Чироқчи 1-сонли БУСМ спорт майдони (Чироқчи марказий уйингохи)да ва якка тартибда суҳбат ўтказиш учун Чироқчи тумани мудофаа ишлари бўлими чақирув пункти маънавият ва маърифат хонаси белгиланган.