UZ RU
Menyu
» » Чироқчида фаолияти тўхтаб қолган корхоналар яна иш бошлади

Чироқчида фаолияти тўхтаб қолган корхоналар яна иш бошлади


“Битта корхона фаолиятини тўхтатишига ҳам “фавқулодда ҳолат” деб қаралиши керак. Чунки бу корхоналар қанчадан-қанча иш ўринлари ва оилалар даромадини таъминламоқда. Йил бошида барча ҳокимлар тадбиркорликни ривожлантириши бўйича мурожаат қабул қилиб, катта марраларни белгилаб олган эдик. Ҳозир синов даври. Қайси ҳоким ҳисоб-китобини жой-жойига қўйиб, ички резерв, яратилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланса, бу марраларга, албатта, эришади. Тадбиркорларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, мушкулини осон қилиш ва барча зарур шароитларни яратиб бериш ҳозирги пайтда ҳар доимгидан ҳам муҳим,” – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев. 
Давлатимиз раҳбари раислигида 3 апрель куни коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўтказилган  видеоселектор йиғилиши берган топшириқлари ижроси Чироқчи туманида таъминланмоқда. Бугун туман ҳокими Хуррам Жураев карантин вақтида фаолияти вақтинча тўхтатилган корхоналарга борди ва тадбиркорлар муаммосига  қулоқ тутди.

 «Вирусни енгиш учун бирлашамиз!» шиори остида акция ўтказган ва аҳолига ёрдам тариқасида бепул тиббий ниқоб тарқатган тадбиркор Ғанишер Жалоловнинг ҳам муаммосига туман ҳокими ечим топди.“Чироқчи Буюрсин текстил” масъулияти чекланган жамиятида фаолият юритаётган хотин-қизлар энди, севимли ишига келиб кетишади. Туманимиз раҳбари Хуррам Жураевнинг ташаббуси билан корхонада қўшни Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманларидан келиб ишловчи чевар хотин-қизларнинг  руйхати шакллантирилиб туман ИИО ФМБ бошлиғи Актамали Бешимқуловга берилди. Энди корхона чеварлари махсус рухсатнома асосида туманлараро назорат постларидан ўтиб ишларига келишади. Маҳаллий хотин-қизлар ҳам  махсус рухсатнома асосида ишга келиб кетиш имкониятига эга бўлишди. Шунингдек, туман ҳокимлиги ва туман тиббиёт бирлашмаси буюртмаси асосида 30 минг дона тиббий ниқоблар тикилиб аҳолига бепул тарқатилади.

Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган муаммолар сабаб фаолияти тўхтаган “Отажон Али Абдурахмонович” масъулияти чекланган жамиятида бўлган туман раҳбарлари тадбиркорнинг муаммосига ечим топишди. Мазкур корхона совун, шампун ва сода ҳамда антисептик воситалар  ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Карантин вақтида корхона ишчиларининг ишга келиб кетишида юзага келган муаммо жойида ўз ечимини топди. Махсус рухсатнома  ва махсус транспорт воситасида корхона ишчилари ишга келиб кетишади. Корхонада  махсулот ишлаб чиқариш  учун харажат ошиб кетганлиги, бу ўз навбатида махсулот таннархига ҳам таъсир қилиши, харажатларни камайтириш махсулот нархини арзонлаштириш учун  газ тармоғига уланишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган тадбиркорнинг муаммосига ҳам шу жойнинг ўзида ечим топилди.
Пандемия вақтида фаолиятини вақтинча тўхтатган “Ground mix product” масъулияти чекланган жамияти фаолиятини давом эттиради. Тадбиркор Тўлқин Шайманов томонидан ишлаб чиқарилаётган қурилиш материалларига туманда балки қўшни туман ва вилоятларда ҳам талаб юқори. Карантин вақтида транспорт ҳаракати вақтинча чекланганлиги сабаб ишлаб чиқарилган махсулотларни сотиш имкони бўлмагач, фаолияти тўхтаб қолган мазкур корхона энди туманда фаолият олиб бораётган 9 та қурилиш фирмаларига махсулот етказиб беради. Бу билан тадбиркорнинг фаолияти давом этиши баробарида қурилиш ишлари ҳам якунига етказилади. Чироқчи туманидаги қоғоз махсуотлари ишлаб чиқарувчи  “Пахтакор-Кўктош” МЧЖ юртимизда карантин эълон қилингандан сўнг ишчи-хизматчиларининг ишга келиб кетишида ва ишлаб чиқарилган махсулотларни маҳаллий ва қўшни вилоятлар бозорларига чиқаришда юзага келган муаммолар туфайли фаолиятини вақтинча тўхтатган эди. 
Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураевнинг кўмаги билан корхона яна ўз фаолиятини йўлга қўйди. Эни корхонанинг ишчи хизматчилари махсус рухсатнома асосида ишга келиб кетишади. Ишлаб чиқарилган махсулотлар эса туман “Агропилла” МЧЖ томонидан харид қилинади. Кумуш тола етиштираётган касаначиларга айнан шу корхонада ишлаб чиқарилаётган қоғозга ухшаш қоғоз керак эди. Чироқчида ишлаб чиқарилган қоғоз, ўзимизда етиштирилаётган пилла – бу ҳар икки корхона учун жуда фойдали келишув бўлди. Айниқса карантин вақтида ортиқча ҳаражатга ўрин йўқ. Шунингдек, корхонада ишлаб чиқарилган махсулотлар қўшни вилоятларга ҳам етказилади. Вилоятлараро йўк машиналари қартнови учун махсус рухсатнома олишда туман ҳокими корхонага ёрдам беришни ваъда берди. Айни пайтда ички бозорга сифатли қоғоз маҳсулотлари етказиб бераётган корхона йил охирига қадар экспортни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив