Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ ТАРҚАТИЛМОҚДА

yangiliklar / murojaatlar 29-дек, 14:149 206
Янги йил янги ниятлар, режалар, эзгу ҳаракатлар тантанаси акс этадиган тадбир. Бугун туман ҳокими Нодир Эркаев туманнинг "Олмазор" маҳалласида истиқомат қилаётган фариштали онахонни йўқлаб борди. Байрам совғалари билан онахоннинг уйига кириб борган туман раҳбари Ойша она Шоҳдоровани Янги йил байрами билан самимий табриклаб, уларга байрам совғаларини топширди. 
Она билан бўлган суҳбат давомида туман ҳокими Нодир Эркаев туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғига телефон қилиб, онахонинг саломатлигини тиклаш керакли, дори-дармонлар билан таъминлаш тўғрисида кўрсатмалар берди. Шу куннинг ўзида малакали шифокорлар Ойиша онани тиббий кўрикдан ўтказиб, муолажаалар кўрсатишди. 
Бундан ташқари, онахон ва набиралари яшаётган хонани иститиш учун электр печ ҳам келтириб берилди. Янги йил болажонларнинг севимли байрами ва бу байрамда совға олиш болажонларга ўзгача хурсандчилик бағишлайди. Ҳокими ва фариштали онахон ўртасида бўлган суҳбат давомида онанинг икки набирасига қишки уст бошлар ҳамда байрам совғалари топширилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Июнь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР