Бугун вилоят прокурори С.Самадов Чироқчи туманига ташриф буюрди.
Вилоят прокурори туман ҳокими Н.Эркаев бошчилигида сектор раҳбарлари туман прокурори Б.Худойқулов, ИИБ бошлиғи А.Бешимқулов, ДСИ бошлиғи Ғ.Карамановлар ҳамрохлигида туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда қишлоқ хўжалиги тизимида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Вилоят прокурори раҳбарлигида сектор раҳбарлари жорий йилги Инвестиция, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" ва "Ташаббусли бюджет" дастурларида доирасида туманда амалга оширилаётган қурилиш ишларини жойига чиқиб ўрганишди.
Вилоят прокурори туманга уюштирган ташрифи давомида Чироқчи тумани халқ таълими бўлимига қарашли 6-сонли ихтисослаштирилган мактаби негизида Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги туман ихтисослаштирилган мактабида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишиб, масъулларга ўзининг тавсияларини берди.