Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

O‘zLiDeP депутати тиббий ниқобларини бепул тарқатмоқда

--- 22-мар, 10:229 1 062

Коронавируснинг олдини олиш бўйича барча жойларда  бўлгани каби Чироқчида ҳам зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу жараёнда биз, депутатлар ҳам жипслашиб, халқ ичига кириб бориб турли ваҳималарга ўрин йўқлигини, қолаверса, жойларда нарх-наволарнинг сунъий ўсишининг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бормоқдамиз.

Юртимизга коронавирус инфекцияси кириб келиши қайд этилган кундаёқ, тиббиёт ниқобларини бепул тарқатишни бошладик. Шунингдек, кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат махсулотлари ва тиббиёт ниқобларини тарқатмоқдамиз, - дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши депутати М.Бердиқулова. Энг қизиғи депутат тиббий ниқобларни дорихоналардан сотиб олиб, аҳолининг кам таъминланган қатламига бепул тарқатмоқда. Мана сизга ватанпарварлик.

Албатта, бугунгидек мураккаб вазиятда барчамиз баҳамжиҳат бўлиб, қўлимиздан келган ёрдамни аямаслигимиз лозим. Халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган меҳр-оқибат каби инсоний фазилатлар шундай кунларда билинади. Ишончим комил, халқимиз якдилликда бу синовни ҳам енгади.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР